Главная » YANGI SHERLAR » Бир сўз

Бир сўз

Бўғзимда нолага беланган сўз бор,
Бир коса май бор: шарт тўкилмаслиги.
Сўзлай десам, ёдга тушади бизни
Худодан бошқаси тушунмаслиги.

Кимни улуғлайман мадҳларга кўмиб,
Хижилман кимнидир сўкканим учун.
Юраман бир сўзни новвотдай шимиб,
Кўнглимнинг шираси теккани учун.

Бу сўз юрагимдан чиқиб сафарга
Тилимнинг учига келиб тўхтайди.
Ярим тун автобус кутган йўлчидай
Кутиб-кутиб қайтар. Ҳеч ким ўтмайди.

Келасан, забонга келмайди у сўз,
Келасан, сўзсизлик дилга тўлади.
«Соғиндим» дейишга бормаган тилни
Қайси қилич билан чопса бўлади?!



«Бир сўз»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]