Главная » YANGI SHERLAR » Бизга табассум ярашар

Бизга табассум ярашар

Бизга табассум ярашар
Бизга табассум ярашар,
Ғам чекишмас азизлар.
Ташвишлар ўтар, кетар,
Кулиб турсин бу юзлар.

Ҳаётга бир келамиз,
Шоду хуррам яшайлик.
Йиғилган ғам, ғуссани,
Келинг ортга ташайлик.

Бир кунимиз ғанимат,
Қадрига биз етайлик.
Оллоҳим неъматига,
Такрор шукр айтайлик.

Меҳр, бахтга чўмилиб,
Севиб, севилиб яшайлик.
Ҳар он, ҳар лаҳзамизга,
Қувонч, шод улашайлик.

Тиш қайраган қайғуни,
Кулиб қарши олайлик.
Тош отсалар ҳамки,
Бир табассум қилайлик.

Юсупова Зулфия.



«Бизга табассум ярашар»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]