Главная » YANGI SHERLAR » Bulbul

Bulbul

Булбул

Иккимиз ҳам ошиқмиз ишқ ёндирар юракларни,
Иккимизда ҳаловат йўқ ой тинглайди тилакларни,
Иккимизда жавоб йўқ кунгил берар сўроқларни,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Сенсан гулнинг ишқини эрта тонгдан куйлаган,
Сенсан ошиқ ишқини чин юракдан суйлаган,
Пок севгининг сеҳридан барчани ром айлаган,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Менман гузал ишқида тонгдан ғазаллар битган,
Менман кунгил ноласи арши-аълога етган,
Менман севган ёрига қондан номалар битган,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Ғанимларнинг иҳтезоси куксимизни куйдирди,
Рақибларнинг бир имзоси поймонамиз тўлдирди,
Ҳарифларнинг бир имоси ишқ боғини сўлдирди,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Ошиқ бўлдик, айбладилар тор қафасга тиқдилар
Ишқ йўлида жон тикдик, ҳолимиздан кулдилар
Ёр васлини тиладик, мутлоқ айро қилдилар
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Кўзларимиз нурсиз сулар ёр жамолин курмасак,
Сўзлармиз ҳиссиз ўлар ёр ишқида куймасак,
Изларимиз изсиз бўлар ёр ишқида ўлмасак,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Тингла, сенга дардим айтай ором олсин юрагинг,
Қафасингни синсин зулфи кўкка учсин тилагинг,
Бир бор сени сураб келсин орзуингдаги малагинг ,
Булбул бизнинг дардимизни ёлғиз Оллоҳ билади.

Ишқ майидан маст бўлмоқ ошиқларга ҳикматдур,
Ёр васли деб жон бермоқ ошиқларга қисматдур,
Ёрнинг битта ишваси хаста дилга дастхатдур,
Булбул бизнинг дардимизга Оллоҳ даво беради



«Bulbul»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]