Главная » YANGI SHERLAR » Charchadim

Charchadim

Charchadim
Дили бошка одамларнинг озоридан чарчадим,
Сохта мехр сотадиган бозоридан чарчадим.
Юрагим тулиб кетди хасрату андухларга,
Шу хасратим кумилган мозоридан чарчадим.

Пичокка соп булолмас ман ханжарман дейдилар,
Шерман деб куксин керар куйонга ухшайдилар.
Тонгда гафлат уйкуда тунда кезар дайдилар,
Зурман деган гурлардан безоридан чарчадим.

Мансаб пулинг болганда ошналаринг топилар,
Дустингман деб макрини кирк туяга юк килар.
Сени оми гул билиб узини олим билар.
Дустман деган дустларнинг озоридан чарчадим.

Губор булар бахона йошим окса бетиним,
Дардим сигмас дунйога гиналар килса иним.
Айтаверсам хали куп тугамайди утинчим,
Жигарларни айирган беорлардан чарчадим.

Чаман деган чулларнинг саробидан чарчадим,
Кузи очик курларнинг харобидан чарчадим.
Чарчаганман гийбатдан маломатдан чарчадим,
Хайот бешавкат экан буни яшаб англадим.

Дили сохта одамларнинг озоридан чарчадим.....
Дилфуза Саттарова..



«Charchadim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]