Главная » YANGI SHERLAR » ЭРКАК ЙИҒЛАР КЎЗ ЁШЛАРИН БЕРКИТИБ

ЭРКАК ЙИҒЛАР КЎЗ ЁШЛАРИН БЕРКИТИБ

ЭРКАК ЙИҒЛАР КЎЗ ЁШЛАРИН БЕРКИТИБ
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.
Дўсти санчган ханжарларин синдириб.
Бошини тик тутганлигин билдириб,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Қайғусини кўмиб қалбин тўрига,
Юзин ювса пешонасин шўрига.
Ғишт қаланса ғурурининг гўрига,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Хиёнатдан лахта лахта қон ютса,
Олов юрган йулаклардан у ўтса,
Суюклиси муҳаббатин рад этса,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Бағритошдек кўринса гар ёлгондир,
Гарданига оғир юкни олгандир,
Аламларин балки ичга солгандир,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Етмаса гар оймомога қуллари,
Ночорликдан тополмаса йўлларин,
Асролмаса боғидаги гулларин,
Эркак йиғлар кўзёшларин беркитиб.

Бемеҳр деб ичаверманг қонини,
Оиласи учун берар жонини.
Ҳар замонда олиб туринг ёнини.
Эркак йиглар кӯзёшларин беркитиб..



«ЭРКАК ЙИҒЛАР КЎЗ ЁШЛАРИН БЕРКИТИБ»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]