Главная » YANGI SHERLAR » ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУР МОЗОРИ, АЁЛЛАР МАРДИКОР БОЗОРИ.
ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУР МОЗОРИ, АЁЛЛАР МАРДИКОР БОЗОРИ.

ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУР МОЗОРИ, АЁЛЛАР МАРДИКОР БОЗОРИ.

  • Категории: YANGI SHERLAR
  • Название: ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУР МОЗОРИ, АЁЛЛАР МАРДИКОР БОЗОРИ.
  • Дата релиза: 17-05-18, 11:59
ЭРКАКЛАРНИНГ ҒУРУР МОЗОРИ, АЁЛЛАР МАРДИКОР БОЗОРИ.
Сурияда туғилмаган у,
Бўлмаяпти юртида уруш.
Лек белини буккан ғам-қайғу,
Ва фаррошлик аталмиш юмуш.

Отаси урушда ўлмаган,
Оғалари харнечук тирик.
Тоғалари халок бўлмаган,
Амакиси тадбиркор йирик.

Зурриёдим узатайин деб,
Келмас аёл хориждан бери.
Бу вақтдачи хотин нонин еб,
Ватандадир ул даюс эри...

Дубай ёққа айласам сафар,
Истамбулга бориб қолсам ё.
Дард устидан бахт қучиб зафар,
Саёхат хам байрамдек гўё.

Лек..
Денгиз сохилида баданни,
Ётганимда қуёшга тоблаб.
Номин қаро айлаб Ватанни-
Юрган гуллар қўяр азоблаб.

Гох келганча уммон ортидан,
Шерлар менинг зотим сўрсалар.
Келди деб Бухорий юртидан,
Ўзларига яқин кўрсалар.

Мен ўзбекман дейману аммо,
Мени дарров хасратлар енгар.
Қачонгача ўзбек гуллари,
Биздақалар бошини эгар?

Эй хон бошламишсан ислоҳот,
Мардлик қилиб кўзимни ёшла.
Ислоҳотинг шу дам, шу заҳот,
"Қабристон"ни бузишдан бошла.

Ул "қабристон ахли"га асло,
Қилиб бўлмас хавас ё ҳасад.
Унинг ахли бисёрдир аммо,
Унда йўқдир бирор бир жасад.

Туркияда улкан мозор бор,
Кўргандаёқ ўйга чўмилган.
Эркак номин қилганларнинг хор,
Ғурурлари унга кўмилган.

Кундан-кунга кенгаюр вой-дод,
Эркакларнинг ғурур мозори.
Шу мозорнинг устида бунёд,
Аёллар мардикор бозори...

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: