Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Eslab turing

Eslab turing

Eslab turing
Кўзлар кўзга бегона қаранг.
Энди сизни унутдим деманг.
Агар мени чиндан севсангиз,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

Кўзим кулиб юрагим ёниб,
Яшаябман дунёда аранг.
Мени тирик кўрай десангиз,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

Ёдимдасиз ёнимда эмас,
Юрак дейди ўзга керакмас,
Онам топган қиз ҳам сиздекмас,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

Онда сода қўнғироқ қилинг,
Гаплашганда жилмайиб кулинг,
Сизга боғлиқ ҳаётим билинг,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

Балки телба балки ожизман,
Мен ҳақимда ҳеч кимга айтманг,
Агар сизга малол келмаса,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

Ҳеч унутиб бўлмайди сизни,
Нега тағдир айирди бизни,
Яна такрор айтаман шуни,
Эслаб туринг йўқ бўлиб кетманг.

МУАЛЛИФ: ҚОДИР ҚАХХОР



«Eslab turing»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]