Главная » YANGI SHERLAR » Ey do'st rostini ayt do'stmizmi haliyam

Ey do'st rostini ayt do'stmizmi haliyam

Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?,
Магар-ки дўст бўлсак саломинг қани?.
Бир пайтлар йиқилсам тургувчи суяб,
Елкангда Раҳмон бор томонинг қани ?.

Йиғламай мужгонлар тўкилди қуриб,
Тилимни тишимга тишлатди ғаним.
Менинг-да бу ёлғиз ҳолимни кўриб,
Ёзни ҳам уйимда қишлатди ғаним.

Тупроқ кўчаларда югуриб ўсдик,
Чумоли ўлмаган маконда дайдиб.
Қанча довлар бизни йўлимиз тўсди
Ва ўргатиб кетди-балога дўст тик,

Дунёга ўхшаган коптогинг қани ?,
Бир пайтлар тепардик, эзғилаб ичин.
Бугун дунё дегани таниб ҳаммани,
Бир бир олаяпти бизлардан ўчин .

Эй, дўст ростин айт дўстмизми ҳалиям?,
Магар-ки дўст бўлсак?, қалқонингни бер.
Ғанимлашган бўлсак пистирма уят,
Арқонимни олу , арқонингни бер.



«Ey do'st rostini ayt do'stmizmi haliyam»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]