Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Hayotingdan nega xafasan

Hayotingdan nega xafasan

Hayotingdan nega xafasan
Энди йиғлаб афсуслар қилиб,
Бегонага эшик очасан.
Ўзгасини танлаган гулим,
Ҳаётингдан нега хафасан.

Севиб қолиб қилдимми хато,
Унитиш ҳам бўлди муаммо,
Гапир энди қани бевафо,
Ҳаётингдан нега хафасан.

Сен ўзгани ёр билдингда ёр,
Бахт ортидан қувладим зор зор,
Мени бахтсиз қилган эй нигор,
Ҳаётингдан нега хафасан.

Балки ўзга мендай бўлмаган,
Кўзинг кулган қалбинг кулмаган,
Эй севгимни қадрин билмаган,
Ҳаётингдан нега хафасан.

Афсус тағдир дўстимиз эмас,
Ҳаммасига айибдор сенмас,
Савол берсам қилмагин араз,
Ҳаётингдан нега хафасан.
Нима қилсам бахтли бўласан.

Муаллиф: Қодир Қаххор



«Hayotingdan nega xafasan»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]