Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Ishonch (do'st haqida)

Ishonch (do'st haqida)

Ishonch (do'st haqida)
Чин дўст дедим, у сирим сотди...
Юрагимга тошларин отди.
Кўнгил деган қуёшим ботди...
Ҳеч кимcага ишонч қолмади.

Севгим ўлди, жилмайиб туриб.
Сокин қолдим индамай, кулиб.
Аллоҳимга айтдим ўтиниб,
Ҳеч кимсага ишонч қолмади.

Ўз фойдасин ўйлар ҳар инсон,
Сени деган ташвиши ёлғон.
Йузакидек хаттоки иймон,
Ҳеч кимсага ишонч қолмади.

Чин содиқлик бўлди афсона,
Ўша вақт ва ўша замона.
Кеча борлар бугун бегона...
Ҳеч кимсага ишонч қолмади...

Омон бўлсин яхши ёмоним...
Йурагимда титрайди зорим.
Фарйод чекар танамда жоним.
Ҳеч кимсага ишонч қолмади...

Одилбек Қодиров



«Ishonch (do'st haqida)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]