Главная » YANGI SHERLAR » Ixlos

Ixlos

Булбулга фарқи йўқ...
Яйрайверади.
Боғда ширин-ширин-
Сайрайверади.

Ногоҳ боғдан жудо бўлиб қолса хам.
Анинг соҳир сасин бўғолмайди ғам.

Қафасда хам қўймай куйиб-ёнишин,
Давом айлайверар гўзал хонишин.

Унга кор қилмайди босим ва зарба,
У озод бўлгач хам қилмайди тавба...

Чунки у булбулдир, қора қарғамас,
Қалбаки қаҳрамон, соҳта дарғамас.

Овози ўчсин деб ўлдирсалар хам,
Бўлмас душманларин хотирлари жам.

Шаҳид бўлиб оқса анинг қонлари,
Сайрар бошлар энди полапонлари.

Жаннатда топадир албат халоват,
Хар дам қилгани-чун булбул тиловат...



«Ixlos»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]