Главная » YANGI SHERLAR » Kulib yashang

Kulib yashang

КУЛИБ ЯШАНГ
Кулиб яшанг кўнгилда армон қолмасин,
Қайғу-алам юзингизга соя солмасин,
Беғубор кулгудан лаблар толмасин,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Қариялар дуосини олиб яшанг,
Бахт,қувонч-у,шодликларга тўлиб яшанг,
Фарзандларнинг камолини кўриб яшанг,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Юртимдайин ҳур диёрда ўйнаб-кулиб,
Ҳар дақиқа,ҳар онингиз завққа тўлиб,
Дунёдаги барча бахтга ошно бўлиб,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.

Хаста дилга бахт улашинг кулгу билан,
Мўъжизалар сиз яратинг,кулгу билан,
Хафа юзга шодлик беринг,кулгу билан,
Энг бахтиёр инсон бўлиб кулиб яшанг.
Саодат Қурбонова



«Kulib yashang»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]