Главная » YANGI SHERLAR » Kuyov bo'lmay o'l bolam

Kuyov bo'lmay o'l bolam

Куёв бўлмай ўл, болам!
Юрибсан кўкрак кериб,
Эрман деб бузиб олам.
Келиндек салом бериб,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Ўргатди қайси беор?
Бу ишинг номус-у ор,
Ўлимга тикдингми дор,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Эгилиб салом бергил,
Бошинг ҳимо қил енгил,
Бўян, қошингни тергил,
Куёв бўлмай ўл, болам!

"Аммасига бир салооооом,
Ҳаммасига бир салооооом..."
Кетиб қолибди-ку том,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Эртадан супур ҳовли,
Йиғлаб ол бўлсанг холи,
Яшанг, десин аҳоли,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Чой дамла қайноқ-қайноқ,
Тилларинг бўлсин қаймоқ,
Эрталаб пишир қуймоқ,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Хотининг келишин кут,
Қайнонанг заҳрин унут,
Гапларин ичингга ют,
Куёв бўлмай ўл, болам!

Бахтлимисан айт менга
Хотиримни айла жам.
Менинг айтарим сенга
Куёв бўлмай ўл, болам!



«Kuyov bo'lmay o'l bolam»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]