Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Musofirlikda sarsonim akam

Musofirlikda sarsonim akam

Musofirlikda sarsonim akam
Ризқин териб юрган, ўзга юртлардан,
Кимга яхши, кимга ёмоним акам.
Қийналсада, ҳаром луқмани тотмай,
Иймону, инсофга томоним акам.

Гоҳи тиш тишлайсиз, зулм кўрсангиз,
Рўзғор боқиш учун, абгорим акам.
Тўйиб ухлолмайсиз, бегона юртда,
Кунлари, тунлари бедорим акам.

Қумсайсиз, юртингиз, ошёнингизни,
Соғинчдан кўзлари гирёним акам.
Ўз халқин эзувчи порахўр бир ён,
Ҳалол мехнатила, бир ёним акам.

Олисдасиз, аммо кўзингиз бизда,
Ору- шаьнимиз чун, посбоним акам.
Номардлар устига сакрамоқ учун,
Шай турган тайёрим, арслоним акам.

Орзумас, мажбурлик етаклаб кетган,
Қадрини излаган, армоним акам.
"Мигрантлар пулига кўз олайтирган",
Баьзи одамларга қурбоним акам.

"Оилам, юртимни асра Аллох!" деб,
Ҳар кун дуо қилган, ларзоним акам.
Ўз юртин шаьнини булғаб юргувчи,
Пулдорла ичида арзоним акам.

Отам касал, онам беҳол ва нимжон,
Даволатмоқ учун имконим акам.
Тўйлар ўтказиш-чун пул жўнатгану,
Ўзи келолмаган, жон жоним акам

Еганлари ошмас, тошдир аслида,
"Ҳаммаси зўр" деган ёлғоним акам.
Ётоқлари уймас, ғариб заххона,
Ёстиқлар хўл бўлган, фиғоним акам.

Аллоҳим асраган, омоним акам,
Кўнгли тоза ва кенг осмоним акам.
Рўзғорнинг юкини елкага ортган,
МУСОФИРЛИКДАГИ САРСОНИМ АКАМ.

ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА



«Musofirlikda sarsonim akam»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]