Главная » YANGI SHERLAR » Negadir sher yozolmay qoldim

Negadir sher yozolmay qoldim

Негадир шеър ёзолмай қолдим,
Тугагандек айтар каломим.
Ё бесамар ёзишдан толдим,
Ёки ҳолдан тойди илҳомим.

Мавзу йўқми, иштиёқим йўқ
Такрорийдек гўё шеърларим.
Ҳаётимдан балки кўнглим тўқ,
Енгил бўлдим тўкиб сирларим.

Ишқ мавзуси меъдага тегди,
Ёқмаяпти ҳатто ўзимга.
Бебош ҳислар бошини эгди,
Қаролмай тик боққан кўзимга.

Шеър ёзишдан қайта олмайман,
Токи юрак бемажол урар.
Шодман деб ҳам айта олмайман,
Кўнгил кўзи ёшланиб турар.

Ёзай десам жўшқин, беназир
Тутқич бермас саркаш ҳаёллар.
Мен бахтлиман, аммо қайдадир,
Яшашдан тўймоқда аёллар.

Негадир шеър ёзолмай қолдим...

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Negadir sher yozolmay qoldim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]