Главная » YANGI SHERLAR » O'lim

O'lim

Унга нима Пайғамбармисан,
Султонмисан ё Раҳбармисан.
Шоқолмисан ё Аждармисан,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Сўрамайди гўдакмисан деб,
Аёлмисан эркакмисан деб.
Оқилмисан туллакмисан деб,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.

Бўлсанг хамки Исога қондош,
Ё Мусога қавм-у қариндош.
Фойдаси йўқ... Тўкаверма ёш,
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Тақдир бўлса ўлмоғинг мумкин,
Мункиллаган момонгдан олдин.
Қолиб кетар сен йиғган олтин.
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

У Аллохим юборган вакил,
Унга тиним йўқдир ой-у йил.
Истеъфога чиқмас Азроил,
(Нафақага чиқмас Азроил)
Бир кун келар олиб кетгани,
Ёш танламас ўлим дегани.

Гунохдан қоч бўлсанг мусулмон,
Гумроҳдан қоч бўлсанг мусулмон.
Кўзларинг оч эй Абдураҳмон,
Бир кун келар олиб кетгани.
Ёш танламас ўлим дегани.



«O'lim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]