Главная » YANGI SHERLAR » Одамлар, одамлар

Одамлар, одамлар

Одамлар, одамлар
Меҳрнинг косаси тўлмайин синди,
Саҳоватдан сўз очган тиллар тонди,
Замоннинг сайлига юраклар кўнди,
Охиратни унутган начор одамлар.

Мазлумлар ноласи дилни чўғ ўйди,
Оқибат қахрниинг ўтида куйди,
Истаклар дунё тахтини суйди.
Яхшилик эшигин ёпган одамлар.

Бир қора кўзга қиё боқмади.
Нафс устунида шавқат ёқмади,
Виждон уйғонса хасад қўймади
Ўзгалар хаққидан қўрқмас одамлар.

Ширин жонига ўлим сиғмади,
Савоб чорласа кўнгил оғмади,
Тақдир зарбига сабр етмади,
Шайтон тузоғига тушган одамлар.

Одамзод бошига не синов келди,
Иллат оғуси кимларни олди,
Кимларни енголмай хайратда қолди,
Аросатда қолган начор одамлар.

Юсупова Зулфия.



«Одамлар, одамлар»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]