Главная » YANGI SHERLAR » Ota roziligi (Ota haqida sher 2022)

Ota roziligi (Ota haqida sher 2022)

Ota roziligi (Ota haqida sher 2022)
Отанг бўлса қилгин хурмат,
Мадор кетса бўлгин қувват.
Бу дунёда билгин фарзанд,
Хаётинг хам нурга тўлар,
Отанг сендан рози бўлса.

Бўлмаганинг бўлдиради,
Армонларинг ўлдиради,
Бахт кўзларинг тўлдиради,
Обод уйинг файзга тўлар,
Отанг сендан рози бўлса.

Яшнаб турсин кўнгил боғи,
Бўлгин унинг суянч тоғи,
Дуосин ол хаёт чоғи,
Чин дунёда қийналмайсан,
Отанг сендан рози бўлса.

Кўзингга сурт босган изин,
Хикмат билгин айтган сўзин,
Оқла берган нон-у тузин,
Топганинг хам халол бўлар,
Отанг сендан рози бўлса.

Бор умиди сендан ахир,
Бўлма нокас, бўлмаа бахил,
Қайтар дунё қайтар охир,
Фарзандларинг бахти кулар,
Отанг сендан рози бўлса.

Тўйлар қилсанг кўрки отанг,
Уйлар қурсанг кўрки отанг,
Ғаниматдир қилма аттанг,
Билгин, Аллох рози бўлар,
Отанг сендан рози бўлса....

Абдумуталиб Эргашалиев



«Ota roziligi (Ota haqida sher 2022)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]