Главная » Статьи » SHERLAR / YANGI SHERLAR » YANGI SHERLAR

ОЗҒИН ШЕЪР

"Қалинроқ кийингин, бу бинафшаранг
Кўйлагинг шамолнинг барин тутади”.
Нега тор келмайди йиллар ўтсаям,
Нега... у эгнимга сиғиб кетади?
Қишлоққа боришга безиллар юрак,
Бир савол устма-уст, галма-гал, тўп-тўп.
"Озиб кетаяпсан, нима ғаминг бор?”
"Озиб кетаяпсан, ташвишингми кўп?”
Ахир ер чопмасам, ҳайдамасам қўш,
Нуқул сўз ахратиб қорайтирсам тун.
Балки, оздирган ҳам изловлар ўша,
Балки, семиртирмас... ижодим – юпун.
Шамолда қишлоққа бормайлар қўйдим,
Шамолда кўчага чиққим йўқ такрор.
У менга эслатиб турар дафъатан,
"Озиб кетаяпсан, нима ғаминг бор?”
Ичимга ғойибдан ёғилар ваҳм,
Сўроқлар сўроқлар ғулғула солиб.
Агар улар бари қўшиб жамланса,
Мен тамом кетишим керак йўқолиб.
Кўнгилни яримлаб қўйган ярим шеър,
Қачондир бус-бутун ҳолга етаман.
Томчилар томчилаб томчига,
Кун келар...
Кўйлакка сиғмай кетаман.
Категория: YANGI SHERLAR | Добавил: Админ (05 Апр 2018)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: ОЗҒИН ШЕЪР | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]