Главная » YANGI SHERLAR » Qish (2022)

Qish (2022)

Qish (2022)
Қиш келди қорни ховучлаб,
Зийнатини заминга тўшаб,
Ташрифидан барча мунаввар,
Бехад дилга қувонч улашар.

Узоқ кутди сени болалар,
Занги отди қатор чаналар,
Соғинганлар, интиқ қанчалар,
Ўша оппоқ қорли парчалар.

Мўжаз қорни тамоша қилиб,
Термуламан шодликдан тўлиб,
Кузатаман оламни зимдан,
Чиройингни олгансан кимдан.

Тўрт фасллар гашти ўзгача,
Лекин қишга ишқим бошқача,
Шукр айтай Рабим ўзинга,
Шу қорларга етқазганинга.

Юсупова Зулфия.



«Qish (2022)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]