Главная » YANGI SHERLAR » Qish fasli (Yusupova Zulfiya)

Qish fasli (Yusupova Zulfiya)

Qish fasli (Yusupova Zulfiya)
Қиш зийнати қордир аслида,
Завқи ғубор, ғамни аритар.
Ёғаётган қувноқ қорчалар,
Олам юзига чирой таратар.

Зимдан бехос чорласи кимни,
Дилда ёшлик хиси уйғонар.
Қучоғини очса ховучлаб,
Муз бағрида соғинчи қонар.

Совуқ нафаси иссиқ жон муштлаб,
Татир, татимас кўнгил изғирар.
Аксида шаффоф тимсол жонланиб,
Муддат гашти оташ олдирар.

Ой шуъласи товланар ҳар тун,
Юлдузлари зангори осмон.
Ох қанчалар беғуборсан қиш,
Ҳикояси тугамас достон.

Юсупова Зулфия.



«Qish fasli (Yusupova Zulfiya)»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]