Главная » YANGI SHERLAR » Qish kelganin bilmay qolibman

Qish kelganin bilmay qolibman

Qish kelganin bilmay qolibman
Бола чақа юмушдан ортмай,
Рўзғор ғамни тагига етмай,
Ташвишлардан нарига кетмай,
Бир зумгина атрофга боқиб,
Қиш келганин билмай қолибман.

Қузғун бўрон қишни дараклаб,
Совуқ захри нафасин йўқлаб,
Олислардан яширин бўзлаб,
Бир зумгина атрофга боқиб,
Қиш келганин билмай қолибман.

Оппоқ қорлар бошимни силар,
Бир ажиб хис дилни турткилар,
Жим борлиқни ўйноққа солар,
Бир зумгина атрофга боқиб,
Қиш келганин билмай қолибман.

Арча иси ҳар ён таралар,
Сумалакни қуёш саралар,
Мўри тутун осмон бўралар,
Бир зумгина атрофга боқиб,
Қиш келганин билмай қолибман.

Юсупова Зулфия



«Qish kelganin bilmay qolibman»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]