Главная » Статьи » SHERLAR / YANGI SHERLAR » YANGI SHERLAR

Qizim Saodatxon Farhodxo'ja qizi Abdurahmonovaga (30.07.1994) bag'ishlangan ashula

Нақорат
Менинг ширин қизим, ухлагин сен.
Агар кўп ухласанг, тез катта бўласан,
Ҳамда соғлом бўлиб ўйнаб юрасан.

2,5 ёшга тўлганингда сен,
Боғчага хурсанд бўлиб бориб қайтасан.
Боғчадан қайтишинг билан сўзлайсан:
"Адажоним, бизлар келдик.
Боғчада биз қум ўйнадик.
Ҳовузда бизлар чўмилволдик.
Барно – дугонам, тўп ўйнади.
Фарруҳ – ўртоғим, уйча қурди.
Анвар – безори, уни бузди.”
Нақорат
Менинг ширин қизим, ухлагин сен.
Агар кўп ухласанг, тез катта бўласан,
Ҳамда соғлом бўлиб ўйнаб юрасан.

6,5 ёшга тўлганингда сен,
Мактабга хурсанд бўлиб, бориб қайтасан.
Мактабдан қайтишинг билан сўзлайсан:
"Адажоним, бизлар келдик.
Мактабда биз кўп кўп ўқидик.
Танаффусда биз дам олдик.
Барно – дугонам, икки олди.
Фарруҳ – ўртоғим, тўп сотиб олди.
Анвар – безори, синфда қолди.”

Нақорат
Менинг ширин қизим, ухлагин сен.
Агар кўп ухласанг, тез катта бўласан,
Ҳамда соғлом бўлиб ўйнаб юрасан.

16,5 ёшга тўлганингда сен,
Олийгоҳга бориб, уйга тез қайтасан.
Ўқишдан қайтишинг билан сўзлайсан:
"Адажоним, бизлар келдик.
Ўқишдан биз чарчаб келдик.
Китобларни биз сотиб олдик.
Барно – дугонам, киролмади.
Фарруҳ – ўртоғим, ишга кирди.
Анвар – безори, қамалди.”

Нақорат
Менинг ширин қизим, ухлагин сен.
Агар кўп ухласанг, тез катта бўласан,
Ҳамда соғлом бўлиб ўйнаб юрасан.

18,5 ёшга тўлганингда сен,
Ақлли йигитга сен турмушга чиқасан.
Бахтли қаётингни мақтаб сўзлайсан:
"Адажоним, бизлар келдик.
Куёвингиз билан фарзанд кўрдик.
Далада биз уй-жой қурдик.
Барно – дугонам, келиб-кетди.
Фарруҳ – ўртоғим, совға берди.
Фарзандимиз эса кулиб қўйди.”

Нақорат
Менинг ширин қизим, ухлагин сен.
Агар кўп ухласанг, тез катта бўласан,
Ҳамда соғлом бўлиб ўйнаб юрасан.

Сени умрбод севувчи отанг: Фарҳодхўжа Абдусаматович Абдураҳмонов (26.04.1966)
Категория: YANGI SHERLAR | Добавил: Админ (09 Фев 2018)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: Qizim Saodatxon Farhodxo'ja qizi Ab | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]