Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Qo'rqaman dunyoning bor tashvishidan

Qo'rqaman dunyoning bor tashvishidan

Qo'rqaman dunyoning bor tashvishidan
Қўрқмайман, дунёнинг бор ташвишидан,
Қайноқ ёз ё қахри қаттиқ қишидан,
Ҳаётнинг зарбаси, тақдир ишидан,
Сени йўқотишдан қўрқаман холос.

Сенсиз кенг дунё ҳам туюлиб қафас,
Бўғилиб қоламан етмайин нафас,
Қўрқита олмайди бадният, нокас,
Сени йўқотишдан қўрқаман холос.

Кўнглимга сўроқсиз кирган сен ўзинг,
Озорлардан озод қилган сен ўзинг,
Жаннат орзусини берган сен ўзинг,
Сени йўқотишдан қўрқаман холос.

Устунман ҳоҳишнинг аврашларидан,
Чўчимай гунохкор аташларидан,
Қўрқмайман жаҳаннам оташларидан,
Сени йўқотишдан қўрқаман холос.

Не керак юрагим ишқла урмаса?
Онг нега энг тўғри йўлга бурмаса?
Ким Ҳаққа юзланар севиб кўрмаса?
Сени йўқотишдан қўрқаман холос.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Qo'rqaman dunyoning bor tashvishidan»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]