Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Sizga

Sizga

Sizga
Ҳаёт шундай гоҳ бол, гоҳ тахир,
Мисраларга сингар сирларим.
Фарзандимдек суюк барибир,
Сиз сабабли ёзган шеърларим.

Не буюрса тақдири азал,
Кутиб олдим қучоғим очиб.
Ҳиссиётсиз байт бўлмас гўзал,
Қандай ёзай туйғудан қочиб.

Бу шундайин оғриқли хузур,
Юрагимни кемиради ғам.
Кўз ёшларим бамисоли дур,
Сочилади, сизни ўйласам.

Завққа тўлди умрим ҳар они,
То сизгача ишқ не билмасдим.
Бўлса эди зарра имкони,
Севгингизни етим қилмасдим.

Азоблардан безганда бир зум
Ёзмайман деб ичаман қасам.
Ҳаёлингиз тутар табассум,
Ёзгим келар сизни эсласам.

Вақт орқага қайтмас, биласиз
Лек яшайсиз дийдорни кутиб.
Тушларимга кириб келасиз,
Бир даста оқ атиргул тутиб.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Sizga»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]