Главная » YANGI SHERLAR » Soxta do'stlarimdan qo'rqaman

Soxta do'stlarimdan qo'rqaman

Кўнгил деган маҳзанимданмас,
Макон тутган масканимданмас.
Менга маълум душманимданмас,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Бахтим кулса алам ютгувчи,
Май тўлдириб қадаҳ тутгувчи.
Ажалимни интиқ кутгувчи,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Сотқинликка хадлари сиққан,
Менга қарши далиллар йиққан.
Жигарларим ичиндан чиққан,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Каламушдек нахс еб семирган,
Кирдикори қалбим кемирган.
Қўрғонимни ичдан емирган,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Хайитга хам ичкилик қилган,
Маййитга хам ичкилик қилган.
Хам тулки, хам эчкилик қилган,
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Савобларим занжирин узган,
Дуолар-у тоатим бузган.
Душманим-ла иттифоқ тузган,
Сохта ду'стларимдан қўрқаман.

Мақтайвериб бўсамда гумроҳ,
Олқишлашса қилсамда гуноҳ.
Қандай қўрқмай улардан Аллоҳ?
Сохта дўстларимдан қўрқаман.

Тўйлар қилсам тутишса аза,
Азам бўлса қилишса мазза.
Қилурманда шундай хулоса:
Сохта дўстларимдан қўрқаман.



«Soxta do'stlarimdan qo'rqaman»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]