Главная » Статьи » SHERLAR / YANGI SHERLAR » YANGI SHERLAR

ТАҚДИРЛАНГУСИ

Инсоф ғунчасисиз кўнгил гулшани,
Саҳролар мисоли тақирлангуси.
Ечилмаса қалбдан нафснинг кишани,
Имон шароби хам таҳирлангуси.

Халол деб харом дон тинмай чўқилса,
Жаноза дардгамас, бахтга ўқилса.
Хақмас хонга ёқар фатво тўқилса,
Тушлар хам нотўғри таъбирлангуси.

Дард булути бошдан турадир кетмай,
Яшаймиз кўнгилга халоват етмай.
Хотиннинг пулига уялмай-нетмай,
Токи эркак зоти таъминлангуси.

Тўймас халқуми бор, бу "узун қўллар"
Минбардан халқ томон ваъдалар йўллар.
Лек билмам халқ юрган бу букри йўллар,
Сон тегиб қай маҳал таъмирлангуси.

Бўлса падарларнинг виждони ўлган,
Волидалар эса четда хор бўлган.
Қулоғи лағв бирла ғинога тўлган,
Қуръондан қандайин таъсирлангуси?

Қадрлидир олтин ётса хам лойда.
Кин ва адоватдан нима хам фойда?
Машшоқ хакам бўлган хар қандай жойда,
Илмлимас раққос тақдирлангуси.

Тарқар фаҳш аталмиш жирканч ваболар,
Қадр топиб қорқиз ва қорбоболар,
Қори қизлар бирла қори боболар,
Токи қадр топмай таҳқирлангуси.

Одоб хақда сўзлаб кўнгли яғирлар,
Китоб ёзар жамлаб саёз шиғирлар.
Улар таҳрирланмас, лек дер қинғирлар,
Ҳадислар албатта таҳрирлангуси.

Сўнг қисқартирилар Набийнинг сўзи,
Билмам оқилларнинг қайдадир кўзи?
Бизни ўнгламаса Аллоҳнинг Ўзи,
Золимлар дўзаҳда қадрлангуси.
Категория: YANGI SHERLAR | Добавил: Админ (04 Фев 2018)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: ТАҚДИРЛАНГУСИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]