Главная » YANGI SHERLAR » Tog'amning aytganlari

Tog'amning aytganlari

Тоғамнинг айтганлари.
(Тоғам Юсуфбек Дусанбой ўғли хотирасига.)

Оёғимни биттаси,
Немис юртида қолган.
Бармоқларим барчасин,
Урис совуғи олган.
Чап қўлимнинг елкасин,
Дайди ўқ юлиб кетган,
Ўнг тамоним буксасин,
Осколка тилиб кетган.
Сизлар уруш курманглар!,
Уруш нима билманглар!.
Кукрагимни терисин,
Битлар уйиб ташлаган,
Унг билакни этини,
Фельдшер кесиб ташлаган
Минага портлаб кетиб,
Бир ой беҳуш ётганман.
Тириклайин дузахнинг,
Азобларин тортганман.
Қўршовда қолиб кетиб,
Этик кесиб еганмиз.
Оёқ яланг қолганда,
Ўлик отдан тотганмиз.
Сизлар уруш курманглар!,
Уруш нима билманглар!.
Бошимга ўқ текганда,
Уч кун қолиб кетганман.
Бир деҳқон топмагунча,
Мен кумилиб ётганман.
Болдиримни кесганда,
Умидимни узганман.
Тушларимда ҳар куни,
қишлоғимни курганман.
Қон йўқотиб бир аҳвол,
Куз очолмай ётганман.
Ўғлим ҳаёт қадрини,
Мен ушанда билганман.
Сизлар уруш курманглар!,
Уруш нима билманглар!



«Tog'amning aytganlari»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]