Главная » YANGI SHERLAR » ТУЛ АЁЛНИНГ ҚАЙҒУСИ

ТУЛ АЁЛНИНГ ҚАЙҒУСИ

Кўнгиллар топишса оқшом чоғида,
Тезда отиб қолар беандиша тонг.
Тўйиб кезмасингдан висол боғида,
Соатлар чалади янги кунга бонг.

Сен бирла ўтказган бахтли кунларим,
Сониядек тезда ўтди мен учун.
Эндичи асрга тенгдир тунларим,
Эндичи хар оқшом йиллардек узун.

Бу умр-Тулпорлар қўшилган извош,
Чопқиллаб кетади бўлса хам хатар.
Кексалик бекат(и)га тез етиб бебош,
Ёшлик бекатида кам тўхтаб ўтар.

Хушхабар айтишса қишда қахратон,
Қалбинг исир экан ёғса хамки қор.
Шумхабар айтишса ёз чоғ саратон,
Қалбинг музлар экан, гарчи хуршид бор.

Сен кетгач бахт менинг талоғим берган...
Шундан бери дардга қаллиқ бўляпман.
Сенку бир бор ўлдинг, эй моҳир мерган,
Мен оққушинг эса хар кун ўляпман.

Биламан тақдирга бермоқ керак тан,
Надоматда қолдим энди қайтмайсан.
Аммо менга қилар бунданда алам,
Сени севаман деб бошқа айтмайсан...

Майли вақти етиб жаннатларда кез,
Сени унутмоғим душвордир лекин.
Бахтли йиллар ўтар бир кун каби тез,
Юз йилдек ўтаркан бахтсиз кун секин.

Кўз очиб юмгунча ўтаркан байрам,
Тез ўтиб кетаркан энг бахтли кун тўй.
Лек юраги тўхтаб қоларкан соат,
Севар ёр ўлими берган чоғда рўй...



«ТУЛ АЁЛНИНГ ҚАЙҒУСИ»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]