Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Tun

Tun

Tun
Атроф туманга ғарқ. Осмон заъфарон.
Булутлар кўксига санчилган найзам.
Даҳлиз бурчагида Ойбек паришон:
«Тўйиб ёзажакман бир кун соғайсам...»

Юлдузлар филкиллаб тўкилар бевош –
Само меҳварида тушнуксиз қуюн.
Тагор дафтарига қўйганича бош
Ухлаган.
Ой уни аллалар беун.

Япроқлар сурури ялт кўринар он.
Қўндириб ол, дейман, замин, оҳиста...
Сокин чайқалади кавокибистон –
Виқор-ла кузатар Чўлпон олисда!

Янада чўзилар орзу сарҳади,
Баҳор хаста дилга ёғдиради шарт –
Чўлоқ ит ёнида хомуш боқади
Сочлари оқариб кетган Дард...

Хайрулла Ҳамидов



«Tun»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]