Главная » Статьи » SHERLAR / YANGI SHERLAR » YANGI SHERLAR

ҚУРЪОННИ ЁД АЙЛАГИЛ

Улуғ ишга онгингни қил жалб,
Шояд шунда тозаргайдир қалб.
Ибрат бўлиб Убай ибн Каъб,
Қуръонни ёд айлагил эй дўст.

Мудофаасин лаъиннинг ёриб,
Дард ханжарин дилдан суғуриб,
Қалб дарахтинг Қуръон суғориб,
Қуръонни ёд айлагил эй дўст.

"Фотиҳа"дан бошлаб саёҳат,
Етганда ол "Ан-Носга" роҳат.
Кетгай шунда қалбдин жароҳат,
Қуръонни ёд айлагил эй дўст.

Фирдавсда қасрлар қуриб,
Юрай десанг давронинг суриб,
Саҳобалар йўлиндан бориб,
Қуръонни ёд айлагил эй дўст.

Пок Муҳаммад Алайҳиссалом,
Умматига ўргатган калом.
Аллоҳ Нури, қуввати Ислом,
Қуръонни ёд айлагил эй дўст.
Категория: YANGI SHERLAR | Добавил: Админ (17 Май 2018)
Просмотров:   | Комментарии: 0 | Теги: ҚУРЪОННИ ЁД АЙЛАГИЛ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]