Popup

Главная » YANGI SHERLAR » Uzr

Uzr

Uzr
Мендан яхши шерик чиқмайди
Дардим сизга ортиб қўйганман.
Асролмайин омонатингиз,
Шеърларимда сотиб қўйганман.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Ранжитганча қоламан қочиб.
Ўзим оқ деб, сизни қоралаб
Йўл-йўлакай кўз ёшим сочиб.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Сабрим етмас, шошиб кетаман.
Баланд қўйиб асли баҳоим,
Гоҳ ҳаддимдан ошиб кетаман.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Бошингизни эгиб қўяман.
Ўзим билмай ёки атайлаб
Ярангизга тегиб қўяман.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Юролмайман тилимни тийиб.
Яна сизни айблайвераман,
Жабридийда либосин кийиб.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Ҳаёлингиз чалкаштираман.
Яхши умид, ниятларингиз
Афсусларга алмаштираман.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Айтганимни қилармидим мен.
Беқарорман, туйғу овчиси,
Вафо нима билармидим мен.

Мендан яхши шерик чиқмайди,
Муносиби келишин кутинг.
Ишончингиз панд емасидан
Вақт борида баҳримдан ўтинг.

ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА



«Uzr»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]