Главная » YANGI SHERLAR » Yig'ladim

Yig'ladim

Руҳимдан кетмасин иймон сурури,
Қалбимни иймонда тоблаб тиғладим,
Гуноҳлардан поклансин нафсим қусури.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Кетма-кет ўйладим сифатларини,
Бизга берган буюк неъматларини,
Мўминларга тайёр жаннатларини.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Эҳ, савол-жавобим бўларми осон..?
Бундай фарёдларим қолмоқда пинҳон,
Бизлар ҳам бўлайлик солиҳ мусулмон.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Ҳаётимдаги бу – иймон бахтига,
Алишмам ҳеч қачон, дунё тахтига,
Содиқ қолай Аллоҳ Мийсоқ аҳдига.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Фиръавннинг умридек бўлса фаровон,
Таомим хушбўй, сарой бўлса ошён,
Ғарибона бўлса ҳам, афзалдир иймон.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Роббимнинг олдига бормоқ истарман,
Аллоҳ жамолини кўрмоқ истарман,
Барча маъсиятдан кечмоқ истарман.
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!

Йиғладим, бу кўзлар Набий жамолин
Кўрарми, Фирдавс жаннат-у боғин?
Эй Яҳё, тўғрила гуноҳ хатойин,
Роббим, мағфират қил деб, узоқ йиғладим!



«Yig'ladim»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]