Главная » YANGI SHERLAR » Yoshlikka to'ymagan dil

Yoshlikka to'ymagan dil

Yoshlikka to'ymagan dil
Соатлар миллари тўхтамай юриб,
Орзуни сўндирар ўтган вақт аро.
Ёшликни лаззатин йиллар айириб,
Манзиллар қўршовига этар рўбаро.

Ўттизми, қирқми улғайса ёшлар,
Кўнгиллар баҳори қаримас асло.
Умрни кемирар эссиз ташвишлар,
Холбуки лаҳзаси олтиндан аьло.

Дийдорин соғиниб яшаймиз начор,
Фақат бир хотира дилларга малҳам.
Бағрига қайтмоқлик истаги бекор,
Ҳаёллар учқуни элитса ҳар дам.

Қирларда қоларкан алвон лолалар,
Қучоққа тўлмайин кутиб қовжирар.
Ёшликни туймаган сарсон нолалар,
Кимларнинг вужудин тиғлаб титратар.

Юсупова Зулфия.



«Yoshlikka to'ymagan dil»


Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]