Yangi yil Кўп нарсанинг етдик қадрига 2022
- Категории: YANGI YIL HAQIDA SHERLAR TABRIKLAR 2023
- Название: Yangi yil Кўп нарсанинг етдик қадрига 2022
- Дата релиза: 24-10-21, 03:13
Ортда қолиб борар лахзалар,
Айланябди тарихга бу йил.
Ўтган кунга назар солсак гар
Бир оз хира тортади кўнгил.
Йил бўлдики, тахлика фасли.
Охири йўқ ох-у нидонинг.
Йил эмас биз инсонлар асли,
Синовида бўлдик Худонинг.
Кўзларимиз очилди бироз,
Тавбаларга қадам ташланди.
Инсофини унутган ҳам рост
Аллоҳ дея кўзи ёшланди.
Кўп дарслар ўтди ушбу йил.
Кўп нарсанинг етдик қадрига.
Гохи йиғлаб, гох кўникди дил-
Шукр қилмоқликни барига.
Етар энди битди сафаринг!
Арзанда йил- хайр, яхши қол.
Тугаши рост бўлсин хатаринг.
Кетганинг ҳикматдир эҳтимол.
Дилобар Уролова
Айланябди тарихга бу йил.
Ўтган кунга назар солсак гар
Бир оз хира тортади кўнгил.
Йил бўлдики, тахлика фасли.
Охири йўқ ох-у нидонинг.
Йил эмас биз инсонлар асли,
Синовида бўлдик Худонинг.
Кўзларимиз очилди бироз,
Тавбаларга қадам ташланди.
Инсофини унутган ҳам рост
Аллоҳ дея кўзи ёшланди.
Кўп дарслар ўтди ушбу йил.
Кўп нарсанинг етдик қадрига.
Гохи йиғлаб, гох кўникди дил-
Шукр қилмоқликни барига.
Етар энди битди сафаринг!
Арзанда йил- хайр, яхши қол.
Тугаши рост бўлсин хатаринг.
Кетганинг ҳикматдир эҳтимол.
Дилобар Уролова
Смс Шерлар