Главная » Tanqid-shou » Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!
Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!

Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!

  • Категории: Tanqid-shou
  • Название: Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!
  • Дата релиза: 14-07-14, 17:59
Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!

Qo'ng'iroq qiling yoki SMS yuboring!
SIZ ALBATTA YUTASIZ...

– Иккита қулоғи, битта думи бор. яқинлашсангиз, "вов-вов!” дейди, у нима?

– Сигир!

– Эй аҳмоқ, пахта деб ёзилган-у, шуниям тополмади!

Саккиз яшар жияним экранда ҳарфлари аралаштириб ёзиб қўйилган "хапта” сўзига алам билан термилиб, қўлини қўлига уриб, бош чайқайди. Бошловчи қиз эса бидирлашда давом этади:

– Эҳ, афсус, тополмадингиз, балки сиз топарсиз, азиз томошабин? Ҳа, албатта, сиз буни биласиз, у бизнинг оқ олтинимиз, далада ўсади, кузда териб олинади, оппоққина, юмшоққина (нақ беш дақиқа бешикдаги чақалоқ ҳам топиб улгурган жавобни таърифлайди).

Бу орада чангюткич ё телевизор ютиб олиш илинжидаги неча минглаб соддагиналар қўл телефонларига ёпишганча экранда қайта-қайта намойиш этилаётган рақамларга қўнғироқ қилишга тушишади. Саволнинг осонлигини қаранг! Жавобини сиздан бошқа ҳеч ким бимаслиги аниқ. Ахир бошловчининг шунча яқинлаштирганига қарамай, топа олишмаяпти-ку! Бунинг устига, шундоқ катта ютуқни шундоқ гўзал қиз "Олинг, олинг!” деб турганда! Ўйлаб ўтирасизми? Ҳе-ҳе, шундоққина уланиб оласизу жавобини айтасиз, ютасизу ютуқни оласиз, шундайми? Қаёқда! Терилган рақамларнинг нариги тарафидан сизга "Кутиб туринг! Биз сиз билан, албатта, боғланамиз!” қабилидаги мулойимгина жавобни эшитиб, гўшакни беҳолгина қўясиз. Энди бемалол деворни ушла-аб кутаверинг. Ҳисобингиздан муллажиринг шилиниб олинадию бошловчи қачон миллионта сизга ўхшаган "содда билимдон” абонентдан ортиб қўнғироқ қилиб: "Қани, шоввоз, жавобини айт!” дейди. Кутинг-а, кутинг.

Экранда эса навбатдаги "иштирокчи” қовун туширади:

– Бодринг!

– Йўқ, афсус, тополмадингиз Баҳодиржон! Балки сиз топарсиз? Ҳа, албатта, топасиз! Унинг толасидан матолар тўқишда, турли ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланишади. Чигитидан эса ёғ олинади (бошловчи беш дақиқа лаби лабига тегмай бидирлагани етмагандек, иштирокчилар "яхшилаб ўйлаб олишлари учун” уч дақиқа вақтни тўхтатиб туради. Асаби чатоқлар бошқа каналга олишсин).

Топмай ҳам кўринг-чи…
Ғойибдан келадиган қимматбаҳо ютуққа эга бўлишни истаган томошабинлар бу орада ўз қўллари билан миллионлаб суммани телеўйиннинг "сахий” ташкилотчилари ҳисобига ўтказишади. Бутун бошли кўрсатувда нари борса битта иштирокчи ғолиб бўлади ва кўрсатув давомида уларнинг ҳисобига келиб тушган пулларнинг юздан бирига ҳам тенг бўлмайдиган ютуқни қўлга киритади. Унга сайин бошқалар ҳам тугмаларни жон-жаҳдлари билан босишга тушишади: "Ана, ютди-ку! Кейингисини мен топаман!” (Ҳолбуки, у қўнғироқ қилиб ғолибликни қўлга киритган иштирокчи чиндан ҳам оддий иштирокчимикан ё кўрсатув олинаётган студиянинг нариги хонасида ўтирган студия ходими? Ким билсин…)

Бундай томошабинни осон жалб қилувчи телеўйинлар ҳар бир мамлакат телеканалларида бор. Уларда осон, жудаям осон саволлар берилади. Савол шундай содда тузилиши керакки, ҳаттоки ёш бола ҳам топа олсин ва қўл телефонидан қўнғироқ қилиб жавобни айтишга шошсин. Бу йўл билан яхшигина пул ишлаб олиш ҳеч гап эмас, албатта. Ютуқ билан ўзига жалб қилиш услуби нафақат телеўйинларда, балки кўплаб маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар орқали ҳам амалга оширилади. Ахир оддийгина банкали шоколад идиши ичидан бутун бошли машина ютуғини қўлга киритиш мумкин бўлган купонни топиб олишни ким ҳам истамайди дейсиз? Ана кўринг энди дўкон расталарида банкали шоколаднинг "учиб” кетишини! (Қизиқ, купон чиндан ҳам бормикан ўзи?..)

Наҳот ҳеч ким тополмаса-я?!
Телеўйин бошловчиларининг томошабинларга энг яхши таъсир ўтказадиган ўзига хос "сеҳрли” гаплари бўлади. Уларни, албатта, сиз ҳам эшитгансиз. Масалан: "Қани-қани, тезроқ қўнғироқ қилинг, ўйлаб ҳам ўтирманг! Ҳар бир сония ғанимат!” "Наҳотки бу саволнинг жавобини ҳеч ким билмайди?” "Қўнғироқлар йўқ, бу сиз учун айни муддао, дарҳол рақамларни теринг!” Бундай сўзлардан сўнг қандай экрандаги рақамларни телефон экранига туширмаслик мумкин? Машҳур телеўйинларда бир дақиқада миллионлаб абонентлар қўнғироқ қилиб тўғридан-тўғри эфирга тушишга ҳаракат қилишади. Бироқ "не тасодифки”, келиб-келиб ўйин қонун-қоидаларидан умуман "бехабар”, жавоб тугул саволни ҳам билмайдиган "тентак” эфирга "уланади”:

– Хўш, бармоқлар билан чалинадиган, оқ-қора клавишлардан иборат, баҳайбат чолғу мосламаси нима экан?

– Гитара!

…Бундай телеўйинларга атайин нутқи равон, тез ва кўп гапирадиган, мулоқотга уста, ташқи кўриниши эътиборни тортадиган бошловчилар қабул қилинади. Мана улардан бири. Бир соатдан буён чакаги синиб тушмаганига қойил.

Оддийгина саволга жавобни "топа олмайдиган” миллионлаб томошабинлар… (Наҳот шунчалик оми бўлсак?)

Экранда эса аралаштириб қўйилган тўртта ҳарф: "БРЕГ”. Савол: миллий рамзларимиздан бири нима?

Ҳеч ким жавобини топа олмаяпти-ей! Балки сиз топарсиз?..


 


Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: