Главная » Yulduzlar hayoti va ijodi haqida » Jon Abraham hayoti va ijodi
Jon Abraham hayoti va ijodi

Jon Abraham hayoti va ijodi

Jon Abraham hayoti va ijodi
Ўзбек томошабинининг ҳинд фильмларига меҳри ўзгача эканлигини бизга келаётган мактублардан ҳам билиб олса бўлади. Биз навбатдаги саҳифамиз орқали ҳинд актёрлари орасида ўзининг ажойиб ва хилма-хил роллари билан ажралиб турувчи актёрЖон Абрахам ҳақида сўзламоқчимиз

Болливуднинг энг машҳур актёрларидан бири Жон Абрахам 1972 йил 17 декабр куни Мумбайда туғилган. Абрахам реклама агентлигидаги фаолиятида модел сифатида кўзга кўриниб келаётган бир пайтда спорт турларидан бири — бодибилдингда мураббий бўлиб ишлаган. Актёр ўзининг 2003 йилда суратга тушган илк "Jism" фильми орқали эркак моделлар ҳам кинода ўз ўрнини мустаҳкам топа олишини исботлади.

Маъулмки, Жон Абрахам "Water" киносида энг эсда қоларли образни яратган. Ҳатто унинг иштирокидаги ушбу фильм "Оскар-2006” тақдимотида биринчи бешталикка киритилган.

"Ad Labs” компанияси Жон Абрахам билан 6 фильм устида 220 миллионлик шартнома тузди. Бу компания бунга қадар Ритик Рошан билан 320 миллионлик ва Акшай Кумар билан ҳам шартномалар тузишган эди.

Илгари Жон Абрахам суратга тушган фильмларни бошқа дубляж актёрлари овозлаштиришган. Ҳозир актёр ўзининг ҳинча талаффузидаги камчиликларни бартараф этиб, барча ўйнаган ролларига ўзи овоз бераяпти.

Актёр бўш вақтларида мотоцикл ҳайдашни яхши кўради. ҳар куни эрталаб икки соатдан гимнастика билан шуғулланади. Бундан ташқари, шахмат ўйнаб вақт ўтказишни ёқтирадиган Жон тинимсиз равишда компьютер ўйинлари ўйнаши мумкин. Маълум бўлишича, Жоннинг мактаб даврида иккита машғулоти бўлган экан. Улардан бири футбол бўлса, иккинчиси — мотоцикл. У ҳатто мактаб даврида жамоа раҳбари ҳам бўлган. Унинг ёшликдаги бу қизиқишлари актёрлик фаолиятида жуда қаттиқ асқотган. Масалан, у "Dhoom" киносида босқинчи-ўғри ролини гавдалантирганда, мотоцикл ҳайдашни билгани қўл келган. "Dhan Dhana Dhan Goal" фильмида эса футболчи сифатида намоён бўлган эди. Айни кунларда бу актёр мусиқа асбоби — гитара чалишни ўрганаяпти. У яратаётган "Rock Star" фильмидаги образи шунга мажбурлади.

Жон Абрахам яқиндагина ҳинд футболининг тижорат "бренди” бўлишга розилик билдирди. Унинг фикрича, қачонлардир ҳинд футболи жаҳон чемпионатида қатнашиб чемпион бўлар экан.

Бундан ташқари, актёр мунтазам равишда ҳайрия ишлари билан ҳам шуғулланиб туради. У Habitat for Humanity ташкилоти билан ҳамкорликда 2007 йили Ҳиндистон қишлоқларидаги аҳоли учун беш мингта уй қуриб берди. 2008 йилда эса бу кўрсаткич саккиз мингтага ошди.

У аёллар билан боғлиқ саволларга доим "Мен аёлларни икки турга ажратаман. Биринчиси яхши аёллар бўлса, иккинчиси, жуда ҳам яхши аёллардир. Аллоҳ яратган ажойиб нарсалардан бири, бу — аёлдир. Мен учун шахсан ҳинд аёл ва қизларидан чиройлиси йўқдек гўё” деб жавоб беради.

Жон Абрахам суратга тушган энг машҳур фильмлар

"Dhoom" (2004), "Madhoshi" (2004), "Kaal" (2005), "Garam Masala" (2005), "Taxi Number 9211" (2005), "Kabhi Alvida Naa Kehna" (2006) ва "Kabul Express" (2006).

Унинг фильмографияси 23 фильмдан иборат.

Смс Шерлар
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
Ustozlarim sizlarga rahmat 2022
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI HAQIDA SHERLAR
Кетаман
Кетаман
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
KO'ZLARIMNI TARJIMA QILING
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Рахмат Онажон
Рахмат Онажон
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
YORIM BO'LING
YORIM BO'LING
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
O'jarliging jonga tegdi
O'jarliging jonga tegdi
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Yomg'irlar
Yomg'irlar
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Onajonim mehrizga to‘yib
Onajonim mehrizga to‘yib
ONALAR HAQIDA YANGI SHERLAR
Tanishgandik Bekatda
Tanishgandik Bekatda
SEVGI ROMANTIKA HAQIDA SHERLAR SMS
Логин:
Пароль: