Главная » Yangiliklar » 2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2,1 триллион сўм йўналтирилади
2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2,1 триллион сўм йўналтирилади

2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2,1 триллион сўм йўналтирилади

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: 2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2,1 триллион сўм йўналтирилади
  • Дата релиза: 22-12-16, 16:31
2017 йилда қишлоқ жойларда замонавий арзон уйлар қуриш учун 2,1 триллион сўм йўналтирилади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Қишлоқ қурилиш банк" томонидан "Мустақиллик обидалари: намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қуриш борасида эришилган натижалар, тажриба, амалиёт ва муаммолар" мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Унда қишлоқ жойларда мавжуд намунавий лойиҳаларга қўшимча равишда хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали, аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2-3 хонали, ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,04 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали арзон уйларнинг янги намуналари қурилиши бошлангани маълум қилинди.

Янги дастур бўйича биринчи ва иккинчи турдаги ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли уйларни қурувчилар учун бошланғич бадал 15 фоизни ташкил этади, дейди "Қишлоқ қурилиш банк"нинг бошқарма бошлиғи Дилшод Ҳасанов. 

Уларни молиялаштиришга 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади. Уй-жойларнинг биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли икки ва уч қаватли кўп квартирали уйларда икки хонали квартираларнинг қиймати 72-85 миллион сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Уч хонали квартираларнинг қиймати 88,5-100,7 миллион сўм атрофида бўлади. 

Уй-жойларнинг иккинчи турига мувофиқ аҳоли зич жойлашган туманлардаги бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйларнинг қиймати 93,8-101,5 миллион, уч хонали уйларнинг нархи 111,0-118,7 миллион сўм бўлиши мўлжалланмоқда. Уй-жойларнинг учинчи турида ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қурилади. Уларнинг қиймати 162,0-181,8 миллион сўмни ташкил этади. 

Кўрсатиб ўтилган кўп квартирали уйларни қуришда квартиралар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади. Қишлоқ жойларда арзон уй-жойларни қуришда талабгорларни танлаб олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларни дастлабки танлаш бўйича тизимнинг очиқлиги ва ишончлилиги тамойилидан келиб чиқиб амалга оширилади. 

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Логин:
Пароль: