Главная » Yangiliklar » 500 кило вазнга эга мисрлик қизнинг озишига Ҳиндистон ҳукумати ёрдам берадиган бўлди
500 кило вазнга эга мисрлик қизнинг озишига Ҳиндистон ҳукумати ёрдам берадиган бўлди

500 кило вазнга эга мисрлик қизнинг озишига Ҳиндистон ҳукумати ёрдам берадиган бўлди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: 500 кило вазнга эга мисрлик қизнинг озишига Ҳиндистон ҳукумати ёрдам берадиган бўлди
  • Дата релиза: 10-12-16, 17:05
500 кило вазнга эга мисрлик қизнинг озишига Ҳиндистон ҳукумати ёрдам берадиган бўлди
500 кило вазнга эга мисрлик 36 ёшли Эман Аб Эль Атини операция қилиш учун чет элга чиқишида Ҳиндистон ҳукуматининг ёрдами керак бўлди, деб хабар беради "Вести".

Ҳиндистон ички ишлар вазири 20 йилдан бери жойидан қўзғалмаган аёлнинг виза олишига ёрда берди.

Эман Ахмед 11 ёшга тўлганида унинг вазни 500 килограмга етди.

Мисрлик фуқарода айрим безларнинг дисфункцияси қайд этилган. Ушбу касаллик туфайли унинг организмида кўп миқдорда суюқлик тўпланади. Бундан ташқари, аёл фил касаллигидан азият чекади.

Эман Ахмед Александриядаги уйидан ҳеч қаерга чиқмайди, у деярли ҳаракатлана олмайди. Аёлнинг синглиси ортиқча вазндан азият чекувчи инсонларни операция қиладиган ҳинд шифокори Муффазал Лакдавала билан боғланди.

Жарроҳнинг айтишича, у Ахмеднинг оиласига йўл ва транспорт харажатларини тўлашга ҳам ёрдам берган.

Бундан ташқари, Лакдавала ижтимоий тармоқлар орқали мамлакат ички ишлар вазирига мурожаат қилиб, Ахмедга виза олишда ёрдам беришини сўраган.

Айни пайтда мисрлик фуқаро Ҳиндистонга учиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.
Логин:
Пароль: