Главная » Yangiliklar » АҚШда ЙТҲ сабабчиси бўлган БААлик талаба отиб ўлдирилди
АҚШда ЙТҲ сабабчиси бўлган БААлик талаба отиб ўлдирилди

АҚШда ЙТҲ сабабчиси бўлган БААлик талаба отиб ўлдирилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: АҚШда ЙТҲ сабабчиси бўлган БААлик талаба отиб ўлдирилди
  • Дата релиза: 07-12-16, 20:24
АҚШда ЙТҲ сабабчиси бўлган БААлик талаба отиб ўлдирилди
АҚШнинг Огайо штатида БААлик талаба отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 26 ёшли Саиф Носир Муборак Аламери Кливленд шаҳридаги Кейс Вестерн Резерв университетида таҳсил олар эди.

Маълумотларга кўра, у трассада автомобилни катта тезликда ва тез-тез йўлакларни алмаштирган ҳолда бошқариб бораётган эди. Шунинг учун у бошқа бир автомобилга зарар етказди. Оқибатда эса жабрланувчининг автомобили ағдарилиб кетди.

Шундан сўнг Аламери машинасини ташлаб, воқеа жойидан кетиб қолган. Ҳодиса юз берган жойга етиб келган полициячилар айбдорни қидира бошлаган.

Аламери полицияга бўйсунишни истамай, қаршилик кўрсатган. Шу сабабли полициячилардан бири БААлик талабага қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Талаба воқеа жойида ҳалок бўлган. Полициячи эса тан жароҳати олгани боис шифохонага жойлаштирилган.
Логин:
Пароль: