Главная » Yangiliklar » Афғонистонда турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга борган аёлнинг боши танасидан жудо этилди
Афғонистонда турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга борган аёлнинг боши танасидан жудо этилди

Афғонистонда турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга борган аёлнинг боши танасидан жудо этилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Афғонистонда турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга борган аёлнинг боши танасидан жудо этилди
  • Дата релиза: 29-12-16, 13:02
Афғонистонда турмуш ўртоғисиз, ёлғиз бозорга борган аёлнинг боши танасидан жудо этилди
Афғонистонда бир гуруҳ қуролланган жангарилар кўчада ёлғиз кетаётган аёлни тутиб олиб, бошини танасидан жудо қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Ҳодиса толибонлар назоратида бўлган Сари-Пул вилоятининг Латти қишлоғида рўй берди. Аммо толибонлар мазкур фактни рад этди.

Вилоят губернаторининг матбуот котиби Забиулла Аманийнинг маълумот беришича, турмуш ўртоғи Эронда бўлган 30 ёшли аёл кўчага ёлғиз чиққани туфайли жангариларнинг қурбонига айланган.

Нашрнинг изоҳ беришича, толибонлар назоратида бўлган вилоятларда оила эркакларининг ҳамроҳлигисиз аёлларнинг кўчага ёлғиз чиқиши, шу билан бирга ишлаш ва билим олишлари ҳам тақиқланган.
Логин:
Пароль: