Главная » Yangiliklar » Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди
Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди

Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди
  • Дата релиза: 17-11-16, 13:14
Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди
Актриса Шаҳзода Матчонова турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда актриса ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.

Шаҳзода никоҳ узуги тақилган бармоғи акс этган суратни Instagram`даги саҳифасига жойлади. Бундан эса актриса ҳаётидаги муҳим босқич олдида турганини пайқаш мумкин. Унинг ҳамкасблари ва яқинлари Шаҳзодани унаштирув билан қутлаб, бахт-саодат тиламоқда. Актрисани машҳурлардан хонанда Рухшона, дизайнер Дилдора Қосимова, актриса Гулнора Қосимова, клипмейкер Ёдгор Носиров, бошловчи Ойхон Ифорзодалар табриклади.

Шаҳзода бундан аввал ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бир неча маротаба севган инсонини учратганига ишора қилган эди. Жумладан, постларидан бирида у севган инсони уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишини маълум қилган эди.

Бироқ Шаҳзода танлаган умр йўлдошини ҳали оммага кўрсатмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, актрисани “Darakchi.uz” таҳририяти номидан мазкур қувончли кун билан муборакбод этамиз!
Логин:
Пароль: