Главная » Yangiliklar » Алишер Узоқов Кўндир Жароқийнинг мухлисларини учратиб қолди(Видео)
Алишер Узоқов Кўндир Жароқийнинг мухлисларини учратиб қолди(Видео)

Алишер Узоқов Кўндир Жароқийнинг мухлисларини учратиб қолди(Видео)

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Алишер Узоқов Кўндир Жароқийнинг мухлисларини учратиб қолди(Видео)
  • Дата релиза: 12-12-16, 22:30
Алишер Узоқов Кўндир Жароқийнинг мухлисларини учратиб қолди(Видео)

Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов Кўндир Жароқий тахаллуси остида шеър ва афоризмлар ёзиб, уларни мунтазам равишда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиши одат тусига кирган. Актёрни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб борувчи интернет фойдаланувчилари буни яхши билади. 

Бироқ, Кўндир Жароқий(Алишер Узоқов) ёзган шеърлар ҳамма вақт ҳам ижобий қабул қилинавермайди. Сабаби, уларни бир ўқишда тушуниш қийин. Шунинг учун ҳам Кўндирнинг ёзганлари кўпинча танқидий фикрлар юзага келишига сабаб бўлади. 

Актёр ана шундай танқидий муносабатларга жавоб беришнинг ўзига хос йўлини топди. Унинг Instagram`даги саҳифасига жойланган видеони томоша қилсангиз, бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Видеода Кўндир Жароқийни яхши кўришини айтган қиз изоҳларда бу мажбурий реклама эмаслиги, у ҳақиқатан ҳам Алишер Узоқовнинг мухлиси эканлигини ёзиб қолдирган.

Логин:
Пароль: