Главная » Yangiliklar » Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?
Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?

Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?
  • Дата релиза: 07-11-16, 19:38
Қамоқдагилар Президент сайловида иштирок этадими?
“Эшитишимча, бу йил сайловда қамоқдагилар ҳам овоз бериши мумкин экан. Шу тўғрими? Яна қандай ўзгаришлар киритилган?”

Вилоят Музаффарова, Термиз шаҳри

Марказий салов комиссияси матбуот хизмати:

— Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги 396-сон ЎРҚ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунига бир қатор ўзгартирш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлар ҳамда ҳаракатлар кузатувчиларига мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши белгиланган.

Шунингдек, сайлов участкалари қамоқда сақлаш жойларида ташкил этилиши мумкин.

Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритиладилар.

Ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. Бу масалага доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан йигирма тўрт соат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқади.

Шунингдек, сайловолди ташвиқоти тушунчаси, турлари, шакллари ва усулларига аниқлик киритилган. Сайловолди ташвиқотини нафақат сайлов куни, балки сайловдан бир кун олдин ҳам олиб бориш тақиқланиши белгиланган.
Логин:
Пароль: