Главная » Yangiliklar » “Анҳор-Локомотив” боғида Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)
“Анҳор-Локомотив” боғида Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)

“Анҳор-Локомотив” боғида Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: “Анҳор-Локомотив” боғида Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)
  • Дата релиза: 19-12-16, 14:55
“Анҳор-Локомотив” боғида Янги йил байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда(Фото)

Ўзбекистоннинг асосий арчаси 2016 йилда одатдагидек Мустақиллик майдонига эмас, балки пойтахтдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Анҳор-Локомотив” боғи ҳудудига ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик. 

 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Янги йил байрамини ўтказиш учун боғ ҳудудида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Халқ сайли ўтказиладиган майдондан автотураргоҳга чиқиб кетиш мумкин. Бу ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратади. 

Келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари боғ ҳудудида кенг кўламда олиб борилмоқда. 

Боғ марказида 15 метрли арча ўрнатилмоқда. Шунингдек, боғда Янги йил совғалари ва сувенирлар ярмаркаси ташкил этилади, болаларни эса севимли мультқаҳрамонлар кийимидаги аниматорлар хушнуд этади.

Дам олиш жойлари ҳам очиқ осмон остида, ҳам ёпиқ биноларда мавжуд. Жумладан, боғда ресторан, бир қанча қаҳвахона, болалар ўйин майдонлари, шунингдек, 320 томошабинга мўлжалланган ёзги театр бор.

Жорий мавсумда энг кўп одам ташриф буюрадиган усти ёпиқ зонада эса интерактив кўнгилочар аттракционлар ва ҳордиқ муассасалари жойлашган. Картодромдан ташқари, бу ерда ўйин марказлари мавжуд. Квест-Рум, Лазер-Таг, лабиринт, тир (икки турдаги), Даҳшат хонаси, ўйин автоматлари, қаҳвахоналар ва дўконлар шулар жумласидандир.

Байрам кунлари боғда имтиёзли дастур ҳамда болалар ва ёшлар учун чегирмалар тизими амал қилади. Масалан, талабалар ва коллеж ўқувчилари гувоҳномаларини кўрсатса, уларга 25 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бўйи 130 сантиметрдан паст бўлмаган 9–14 ёшдаги мактаб ўқувчиларига болалар картинги учун 25 фоизлик чегирма тақдим этилади. Бундан ташқари, тўрт кинозалда Янги йил фильмлари премьералари намойиш этилиб, у ерда ҳам чегирмалар тизими ишлайди.

Боғ ҳудудида 300 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ мавжуд.

Логин:
Пароль: