Главная » Yangiliklar » Қашқадарё-Тошкент йўналишидаги таксиларда йўлкира нархи 120 минг сўмгача кўтарилгани маълум қилинди
Қашқадарё-Тошкент йўналишидаги таксиларда йўлкира нархи 120 минг сўмгача кўтарилгани маълум қилинди

Қашқадарё-Тошкент йўналишидаги таксиларда йўлкира нархи 120 минг сўмгача кўтарилгани маълум қилинди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Қашқадарё-Тошкент йўналишидаги таксиларда йўлкира нархи 120 минг сўмгача кўтарилгани маълум қилинди
  • Дата релиза: 27-11-16, 20:22
Қашқадарё-Тошкент йўналишидаги таксиларда йўлкира нархи 120 минг сўмгача кўтарилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин совуши ва қалин қор ёғиши автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклади. Шу муносабат билан Тошкентдан Қашқадарёга қатнайдиган енгил автомобилларда йўл кира нархи 120 минг сўмгача кўтарилиб кетди. Бу ҳақда Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳида Нодир Муродов исмли интернет фойдаланувчиси хабар берди.

Изоҳларда интернет фойдаланувчилари нафақат вилоятларга қатнайдиган таксилар, балки Тошкент шаҳри ичида ҳаракатланаётган таксилар ҳам йўлкира ҳақини кўтариб юборганини маълум қилган. Кимдир бу ҳолатни қораласа, яна кимдир ҳайдовчиларга ён босмоқда.

“Такси киммат эмиш. Мен эрталаб шахсий ишим билан чиқиб келдим, 2-3 тезликда юрса бўлади фақат.Шунда қанча бензин сарф қилинади, қани биладиганлар бўлса айтсин.Бунақа ҳавода 3 баравар қиммат бўлиши турган гап”,—деб ёзди ҳайдовчининг ёнини олган интернет фойдаланувчиси.
Логин:
Пароль: