Главная » Yangiliklar » Бошқирдистонлик болалар мактабга бориш учун болта билан қуролланишди
Бошқирдистонлик болалар мактабга бориш учун болта билан қуролланишди

Бошқирдистонлик болалар мактабга бориш учун болта билан қуролланишди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Бошқирдистонлик болалар мактабга бориш учун болта билан қуролланишди
  • Дата релиза: 07-11-16, 19:38
Бошқирдистонлик болалар мактабга бориш учун болта билан қуролланишди
Бошқирдистоннинг Бурзян туманидаги Ямаш қишлоғида яшовчи болалар мактабга болта билан қуролланган ҳолда бормоқда, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ота-оналар фарзандлари болта билан ўзларини айиқдан ҳимоя қилишлари мумкин, деб ҳисоблайди. Ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган, болта кўтарган болалар акс этган видеоролик аҳвол қанчалик жиддийлигидан дарак беради. Ямаш қишлоғидаги мактаб ёпилгандан кейин болалар ўқишни давом эттириш учун ўрмон орқали қўшни қишлоққа қатнашга мажбур бўлишди. Бу ердан автобус ҳам юролмайди.

Овчиларнинг маълумот беришича, болта болаларни йиртқич ҳайвондан ҳимоя қилолмайди. Улар қишлоқ аҳлига болаларнинг қўлига газ баллончалари ва пақилдоқлар беришни маслаҳат берди, чунки айиқлар бегона ҳид ва баланд товушдан қўрқар экан.
Логин:
Пароль: