Главная » Yangiliklar » Футуролог 50 йилдан сўнг 218 мамлакат ўрнига 600 та шаҳар қолишини башорат қилди
Футуролог 50 йилдан сўнг 218 мамлакат ўрнига 600 та шаҳар қолишини башорат қилди

Футуролог 50 йилдан сўнг 218 мамлакат ўрнига 600 та шаҳар қолишини башорат қилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Футуролог 50 йилдан сўнг 218 мамлакат ўрнига 600 та шаҳар қолишини башорат қилди
  • Дата релиза: 01-12-16, 13:12
Футуролог 50 йилдан сўнг 218 мамлакат ўрнига 600 та шаҳар қолишини башорат қилди
Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган Synergy Global Forum да таниқли швед иқтисодчиси ва футурологи Кьелл Нордстрем нутқ сўзлади, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

58 ёшли Стокгольм иқтисод мактаби профессори, “Фанк услубидаги бизнес” китобининг муаллифи бўлган Кьелл Нордстрем келажак цивилизацияси ҳақида гапирди. У “Орадан 50 йиллик ўтгач, мамлакатлар йўқолиб, дунёда йирик 600 та шаҳар қолади. Масалан, 25 йилдан кейин Австрия бўлмайди, чунки Австрия деганда Вена шаҳри ва унинг ёнидаги бир қанча майда шаҳарлар тушунилади. Барча нарса рақамланади. Ҳар бир одам техника ёрдамида ёлғиз, мустақил яшашга ҳаракат қилади. 2008 йилда Швецияда 48 фоиз одам ёлғиз яшаган бўлса, ҳозирда улар 56 фоизга ошган...” деган фикрни билдирди.

Олимнинг башоратлари амалга ошишини фақатгина вақт кўрсатади.
Логин:
Пароль: