Главная » Yangiliklar » Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
  • Дата релиза: 25-12-16, 13:27
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди
Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 24 декабрь куни амалий ташриф билан Самарқандга келди, деб хабар беради ЎзА.

Ўзбек ва қирғиз халқлари азалдан яқин қўшни сифатида тинч-тотув, аҳил-иноқ яшаб келган. Халқларимиз тарихи, маданий ва диний қадриятлари муштарак, анъана ва урф-одатлари ўхшаш.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги анъанавий ҳамкорлик янгича мазмун касб этди. Кейинги пайтларда ўзаро алоқалар сезиларли равишда фаоллашди. Давлат раҳбарларининг телефон орқали мулоқотлари, ҳукуматлар ва ҳудудлар даражасида делегациялар ташрифи амалга оширилди. Мамлакатларимиз жамоатчилиги Андижон ва Ўш шаҳарларига делегацияларнинг ўзаро ташрифини мамнуният билан қабул қилди.

Икки мамлакат вакиллари Ўзбекистон ва Қирғизистонда ўтган сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев Ҳазрати Хизр мажмуига ташриф буюриб, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар. Ислом Каримов руҳи покига Қуръон тиловат қилинди
Manba: Darakchi.uz
Логин:
Пароль: