Главная » Yangiliklar » “Қизалоқ ва маймоқ” болалар учун зарарли мультфильм деб тан олинди
“Қизалоқ ва маймоқ” болалар учун зарарли мультфильм деб тан олинди

“Қизалоқ ва маймоқ” болалар учун зарарли мультфильм деб тан олинди

  • Категории: Yangiliklar
  • Название: “Қизалоқ ва маймоқ” болалар учун зарарли мультфильм деб тан олинди
  • Дата релиза: 07-12-16, 11:26
“Қизалоқ ва маймоқ” болалар учун зарарли мультфильм деб тан олинди
Бундай хулосага россиялик руҳшунослар келишди.

“Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми болалар руҳиятига салбий таъсир қилувчи энг зарарли мультфильмлар рўйхатига бошчилик қилди. Мазкур рейтинг россиялик руҳшунослар томонидан тузилди.

Мультфильмнинг бош қаҳрамони Машанинг ҳархашалари, инжиқликлари, ёмон одатлари, мутахассисларнинг фикрича боланинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин — бола бундай ҳаракатларни одатий ҳолдай қабул қилади.

Американинг “Монстр Хай” мультики рейтингда иккинчи поғонани эгаллади. Руҳшунослар мультфильм қаҳрамонларининг кўча тилида гаплашишлари боланинг сўз бойлигини бузиши мумкин деган фикрда.

Учинчи ўрин “Губка Боб тўртбурчак иштонга” насиб қилди. Олимларнинг фикрларича мультфильм бош қаҳрамони жуда ҳудбин ва доим катта ёшдагиларни танқид қилади.

Маълумотларга кўра “Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми Россия, Италия, Буюк Британия, Германия, Индонезия, шунингдек Шарқий мамлакатларда ҳам жуда машҳур.

“Қизалоқ ва маймоқ” мультфильми 2009 йилдан намойиш этилади.
Логин:
Пароль: